“MilliyPay” тўлов сервиси хизматларидан фойдаланиш бўйича ОММАВИЙ ОФЕРТА

Ушбу ҳужжат “NATIONALPAY” масъулияти чекланган жамиятининг “MilliyPay” тўлов сервиси хизматларидан фойдаланиш тўғрисида ушбу Шартномани тузишга ҳуқуқи ва муомала лаёқати бўлган жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367 ва 369-моддаларига асосан йўллаган расмий таклифи – оммавий оферта (кейинги ўринларда – “Шартнома”) ҳисобланади.

Шартномада фойдаланиладиган атама ва тушунчалар

Ушбу Шартномада, унга киритилган кейинги ўзгартириш ва қўшимчаларда, шунингдек, ушбу Шартнома бўйича ёзишмаларда, Тарафлар қуйидаги атамалар ва таърифларнинг бир хил талқин қилинишига розиликларини билдиришди:

Аутентификация – Тўлов ташкилоти томонидан белгиланган, Фойдаланувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларининг сўзсиз тасдиғи ҳисобланган тақдим қилинган идентификаторнининг (ПИН-код, логин ва бошқалар) ҳақиқийлигини текшириш орқали жисмоний шахснинг ҳақиқийилигини аниқлаш жараёни.

Тўлов ташкилотнинг веб-сайти – Хизматга кириш учун рухсат бериладиган www.milliypay.uz манзили бўйича Интернет тармоғида жойлаштирилган веб-сайт.

Идентификация – Фойдаланувчи томонидан Тўлов ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида” Қонунда назарда тутилган ахборотни тақдим этиш орқали Хизматда Фойдаланувчи шахсини тасдиқлашнинг махсус тартиби.

Логин – Хизмат фойдаланувчисининг номига рўйхатга олинган, Хизматда рўйхатдан ўтишда фойдаланилган ҳамда шахсий идентификатор ҳисобланадиган, Хизмат фойдаланувчисининг хос идентификатори.

Шахсий кабинет – Фойдаланувчига шахсий ҳисобварақ ҳолати тўғрисидаги ахборотга, бошқарув функцияларига, Хизматни тўлиқ ишлатиш учун зарур бўлган статистик, идентификацион ва бошқа маълумотларга киришга имкон берувчи, Хизматда рўйхатдан ўтган Фойдаланувчи контентини бошқариш воситаси.

“MILLIYLPAY” мобил иловаси – мутлақ ҳуқуқ Тўлов ташкилотига тегишли бўлган дастурий маҳсулот.

Товар/хизматларни етказиб берувчилар – Фойдаланувчидан товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни Тўлов ташкилоти билан тузилган шартномага асосан қабул қилувчи ва Фойдаланувчига Хизмат орқали унинг тўловини тасдиқловчи ҳужжат берувчи банк ҳисобланмайдиган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.

Тўлов — пул мажбуриятини нақд пул маблағлари билан бажариш ёхуд пул маблағларини тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;

Фойдаланувчи – ушбу Шартномани акцептлаш йўли билан Хизматдан фойдаланувчи жисмоний шахс (Шартнома тузишга тегишли ҳуқуққа ва муомала лаёқатига эга бўлган). Ушбу жисмоний шахсда макзур тузилган шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида ҳисоб-китоблар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келади.

Тўлов ташкилоти (кейинги ўринларда – “Тўлов ташкилот”) – “NATIONALPAY” хизматига мутлақ ҳуқуқлар тегишли бўлган, шунингдек, Хизматни бошқаришни, тўловлар Фойдаланувчилари ва Иштирокчилари ўртасида ахборот ва технологик ҳамкорликни, тўловлар ва бошқа операциялар бўйича ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, тақдим қилиш ва сақлаш орқали Хизматнинг фаолиятини таъминлайдиган “NATIONALPAY” МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йилдаги 38- сонли лицензиясига асосан тўлов ташкилоти).

“MilliyPay” тўлов сервиси (кейинги ўринларда – “Сервис”) – кўчма қурилмалар, мобил иловалар, веб-сайт ва бошқа дастурий маҳсулот платформаларида фойдаланиладиган, электрон шаклдаги хизматни ифодаловчи, Фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тўловлар ва бошқа операцияларнинг амалга оширилишини таъминловчи дастурий-техник воситалар ҳамда ташкилий-техник чора-тадбирлар мажмуи.

1. Умумий қоидалар

1.1. Шартнома Тўлов ташкилоти ва Фойдаланувчи ўртасида Хизматдан фойдаланиш бўйича тузилади.

1.2. Мазкур Шартнома:

1.2.1. Оммавий ҳисобланиб, шартлари барча Фойдаланувчилар учун бир хил ҳисобланади ҳамда қурилмалардан, мобил иловалардан ва Хизматнинг бошқа дастурий маҳсулотларидан фойдаланиш шартларини белгилайди.

1.2.2. Хизматнинг барча Фойдаланувчилари учун мажбурий бўлиб, Тўлов ташкилотининг расмий веб-сайтида www.milliypay.uz манзили бўйича, шунингдек, “MILLIYPAY” мобил иловасида барча учун очиқ ҳолатда жойлаштирилади.

2. Шартнома предмети

2.1. Қуйидаги мақсадларда Тўлов ташкилоти томонидан Фойдаланувчига Хизматдан (ҳар қандай кейинги модификацияларидан, фойдаланишнинг қўшимча функциялари ҳамда параметрларидан) фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, Фойдаланувчи ва тўловнинг бошқа иштирокчилари ўртасида ахборот-алоқа ҳамда технологик ҳамкорликни (шу жумладан, ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, тақдим этиш ва сақлашни) таъминлаш мазкур офертани акцептлаш орқали тузиладиган ушбу Шартноманинг предмети бўлиб ҳисобланади:

2.1.1. Фойдаланувчи томонидан Ҳамкорлар таклиф қиладиган товарлар (ишлар, хизтмалар) учун тўловларни амалга ошириш.

2.1.2. Фойдаланувчиларнинг пул ўтказмалрини амалга ошириш.

2.1.3. Фойдаланувчи томонидан Хизматда фойдаланиш мумкин бўлган бошқа операцияларни Тўлов ташкилотининг веб-сайти, “MILLIYPAY” мобил иловаси ва бошқа дастурий маҳсулотларда жойлаштирилган мазкур Шартнома ва (ёки) бошқа келишувлар кўрсатилган шартларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга ошириш.

2.2. Тўлов ташкилотининг хизматларини ҳақ эвазига кўрсатилади, Фойдаланувчи Тўлов ташкилотига кўрсатилган хизматлар учун мазкур Шартноманинг 7-қисмида, шунингдек, Тўлов ташкилотининг веб-сайтида жойлаштирилган “NATIONALPAY” хизмати воситачилик ҳақи бўйича Тарифларда (кейинги ўринларда — Тарифлар) белгиланган миқдорда ва тартибда воситачилик ҳақи тўлаш мажбуриятини олади.

2.3. Хизмат Фойдаланувчилар учун Ҳамкорларнинг фойдаланиш мумкин бўлган хизматлари Тўлов ташкилотининг веб-сайтига жойлаштирилади.

2.4. Тарафлар тўлов ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинган Тўлов ташкилоти “NATIONALPAY” маъсулияти чекланган жамиятининг тўлов тизими операторлари ва тўлов хизматлари сервиси иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш Тартибнинг (кейинги ўринларда — Тартиб) шартлари мазкур Шартнома шартларига нисбатан юқори юридик кучга эга эканлигини тасдиқлашади.

2.5. Фойдаланувчи бошқа келишув шартларини акцептлаган ҳолларда Тўлов ташкилоти ушбу Шартномада кўрсатилмаган бошқа хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин.

3. Шартнома тузиш тартиби

3.1. Ушбу Шартнома Фойдаланувчи томонидан тўлиқ ва писандасиз акцептланган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади ҳамда кучга киради.

3.2. Хизматдан рўйхатдан ўтиш ва ушбу Шартномани акцептлар учун Фойдаланувчида уяли алоқа хизмати оператори билан уяли алоқа хизматини кўрсатиш тўғрисида (Фойдаланувчининг номига расмийлаштирилган) амал қилиш муддати тугамаган шартнома бўлиши шарт, ушбу шартномада Фойдаланувчининг абобнент рақамида фойдаланиб овозли чақирувларни қабул қилиш ва қайта ишлаш, шунингдек, смс-хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш имконтиятлари назарда тутилган бўлиши керак.

3.3. “MILLIYPAY” мобил иловаси ва (ёки) Тўлов ташкилотининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтилгандан сўнг Хизматдан фойдаланиш мумкин.

3.4. Фойдаланувчи томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг бажарилиши мазкур Шартноманинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ тўлиқ ва писандасиз акцептлаш деб ҳисобланади:

3.4.1. Фойдаланувчи томонидан “MILLIYPAY” мобил иловаси оқрали Хизматда рўйхатдан ўтиш, айнан:

а) “MILLIYPAY” мобил иловасини ўрнатиш;

б) рўйхатдан ўтиш шаклига абонент рақамини киритиш (Хизматдан фойдаланишда Фойдаланувчининг номи (“login”) сифатида Фойдаланувчи томонидан рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган абонент рақамидан фойдаланилади);

в) Фойдаланувчининг ўз аутетификацион маълумотларини Тўлов ташкилотига тақдим қилиш орқали авторизацияни амалга ошириш, шунингдек, бундай маълумотлардан ташкил топган смс-тасдиқномани олгандан сўнг уларни рўйхатдан ўтиш шаклига киритиш;

г) “Мен Оммавий оферта шартлари билан танишдим ҳамда уларни қабул қиламан” матни рўпарасига белги қўйиш орқали мазкур Шартномани тузиш шартларига розилигини (акцепт) намоён қилиш.

3.4.2. Фойдаланувчи томонидан Тўлов ташкилотининг веб-сайти орқали Хизматда рўйхатдан ўтиш, айнан:

а) Инетернет браузерга Тўлов ташкилоти расмий веб-сайтининг: www.milliypay.uz манзилини киртиш;

б) рўйхатдан ўтиш шаклига абонент рақамини киритиш (Хизматдан фойдаланишда Фойдаланувчининг номи (“login”) сифатида Фойдаланувчи томонидан рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган абонент рақамидан фойдаланилади);

в) Фойдаланувчининг ўз аутетификацион маълумотларини Тўлов ташкилотига тақдим қилиш орқали авторизацияни амалга ошириш, шунингдек, бундай маълумотлардан ташкил топган смс-тасдиқномани олгандан сўнг уларни рўйхатдан ўтиш шаклига киритиш;

г) “Мен Оммавий оферта шартлари билан танишдим ҳамда уларни қабул қиламан” матни рўпарасига белги қўйиш орқали мазкур Шартномани тузиш шартларига розилигини (акцепт) намоён қилиш.

3.5. Фойдаланувчи у томонидан ушбу шартноманинг 3.4.1. ёки 3.4.2. кичик бандида мувофиқ Тўлов ташкилотидан смс-тасдиқномада олинган аутентификация маълумотларини тўғри киритгандан сўнг Хизматда Фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтиш тугалланган ҳисобланади.

3.6. Хизматдан фойдаланишдан олдин Фойдаланувчи ушбу Шартнома ва Тартиб билан тўлиқ танишиши лозим, агар, уларнинг шартлари ва (ёки) алоҳида қоидалари билан рози бўлмаган тақдирда, Фойдаланувчи Хизматдан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

3.7. Фойдаланувчига шахсини тасдиқлаш ва (ёки) алоҳида операцияларни бажариш учун қўшимча восита сифатида пин-код ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

4. Шартнома тузиш шартлари

4.1. Фойдаланувчи Хизматда рўйхатдан ўтиб, мазкур Шартнома ва Тартибни қабул қилиб, ушбу орқали мазкур Шартнома ва Тартиб шартларини тўлиқ ва истисноларсиз қабул қилади.

4.2. Ушбу Шартнома ва Тартиб шартларини, шунингдек, Тўлов ташкилотининг веб -сайтида жойлаштирилган Хизмат билан боғлиқ бошқа қоидалар ва фойдаланиш шартларини қисман қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

4.3. Мазкур Шартнома Тўлов ташкилоти ва Фойдаланувчи ўртасида:

4.3.1. Шартноманинг 3.4.-бандида назарда тутилган тартибда Хизматдан рўйхатдан ўтиш амалга оширилган сана бўйича;

4.3.2. Тўлов ташкилотининг жойлашган юридик манзили бўйича тузилган деб тан олинади.

4.4. Фойдаланувчи Тўлов ташкилотига Фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтиш жараёнида логин сифатида кўрсатилган мобил қурилма ёки бошқа ускуна телефон рақамига хабар юборишга розилигини билдиради, шунингдек, ўзининг шахсга доир маълумотларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Шартномада белгиланган тартибда узатиш ва қайта ишлашга рухсат беради.

4.5. Тўлов ташкилоти Фойдаланувчини ёзма ва (ёки) электрон хабардор қилгандан кейин кўрсатиладиган хизматлар учун Тарифларни ошириш бўйича ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

4.6. Фойдаланувчи Тўлов ташкилотининг ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш орқали жойлаштирилганидан кейин кучга кирадиган ушбу Шартномага бир томонлама ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқини тан олади (шу жумладан, халқаро тўловларни амалга ошириш учун олинадиган Хизматлар Тарифларининг бўйича).

4.7. Ушбу Шартномага киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Фойдаланувчи қуйидаги ҳаракатларни бажарганида кучга кирган деб ҳисобланади:

4.7.1. Шартноманинг 4.5.-банди бўйича — Фойдаланувчи томонидан “Мен шартлар билан танишдим ҳамда уларни қабул қиламан” матни рўпарасига белги қўйиш орқали киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларга розилигини (акцепт) намоён қилиш.

4.7.2. Шартноманинг 4.5.-банди бўйича — Фойдаланувчи томонидан ушбу Шартномага киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни сўзсиз акцептлаш сифатида Хизматдан фойдаланишни давом эттириш.

4.8. Фойдаланувчи Тўлов ташкилоти томонидан ушбу Шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан рози бўлмаган тақдирда, Хизматдан фойдаланишни давом эттиришни рад қилишга ҳақли ва бу ҳолат Шартнома Фойдаланувчи томонидан бир томонлама бекор қилинган деб тушунилади.

4.9. Агар ушбу Шартнома қоидаларидан бирортаси ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, бу ушбу Шартноманинг қолган қоидаларининг ҳақиқийлигига ёки қўлланилишига таъсир қилмайди.

4.10. Фойдаланувчи ушбу Шартномага Тўлов ташкилоти томонидан киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг ўз вақтида текширилиши учун шахсан жавобгардир.

4.11. Фойдаланувчи ушбу Шартномани бажариш учун Тўлов ташкилоти учинчи шахсларни жалб қилишга ҳақли эканлигига ва уларга Тўлов ташкилоти билан бир хил ҳуқуқлар (ушбу Шартноманинг 9-бўлимида назарда тутилган Хизматга бўлган мутлақ ҳуқуқлар бундан мустасно), шу жумладан, Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига нисбатан ҳам ҳуқуқлар берилишига розилик билдиради,

5. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

5.1.1. Хизматдан фойдаланиш учун унга кириш ҳуқуқини олиш.

5.1.2. Хизмат, шу жумладан, Ҳамкорлар томонидан тақдим қилинган барча хизматлардан фойдаланиш.

5.1.3. Хизматнинг Тартиби, функциялари ва бошқа хусусиятлари, кўрсатилган Хизматлар учун ундириладиган тарифлар ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Фойдаланувчига тақдим этилиши керак бўлган бошқа маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш.

5.1.4. Хизматдан ушбу Шартнома ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш.

5.1.5. Хизматнинг ишлаши ва ундан фойдаланиш қоидалари масаласи бўйича маслаҳат, техник кўмак ва бошқа ёрдам учун тўлов ташкилотига мурожаат қилиш.

5.2. Тўлов ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

5.2.1. Фойдаланувчига пулли ва бепул хизматлар кўрсатиш, улар ҳақидаги ахборот операторининг расмий веб -сайтида жойлаштирилади.

5.2.2. Фойдаланувчи томонидан ушбу Шартноманинг қоидалари бузилган тақдирда, Фойдаланувчининг Хизматга киришини блоклаш.

5.2.3. Техник, ҳуқуқий ва бошқа сабабларга кўра, ушбу сабабларни бартараф қилиш мақсадида Фойдаланувчининг Хизмат имкониятларидан фойдаланишини бир томонлама чеклаш.

5.2.4. Хизматдан фойдаланиш ҳақидаги статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш, шунингдек, тўлов сервиси хизмати томонидан хизматлар кўрсатиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва яхшилаш учун зарур бўлган сўровлар, сўровномалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш. Тўлов ташкилоти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Тўлов ташкилотининг бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга.

5.3. Фойдаланувчининг мажбуриятлари:

5.3.1. Ушбу Шартнома шартларини лозим даражада бажариш.

5.3.2. Хизматдан ушбу Шартнома талабларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадлар учунгина фойдаланиш, шунингдек, учинчи шахслар томонидан бундай фойдаланишни рағбатлантирмаслик.

5.3.3. Хизматдан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, шунингдек, Тўлов ташкилоти ва бошқа жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган ҳолда фойдаланишга йўл қўймаслик.

5.3.4. Хизматнинг тақдим этиладиган имкониятлари ва элементларининг ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўриш, фойдаланилаётган Хизматдан учинчи шахсларнинг фойдаланганлиги учун шахсан жавобгар бўлиш.

5.3.5. Хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи йўқотиб қўйилган, ўғирланган ёки учинчи шахслар томонидан олиб қўйган тақдирда, тегишли чоралар кўриш, шу жумладан, уни блоклаш учун дарҳол 55 602-27-27 рақамига Тўлов ташкилотига ёки унинг вакилига хабар беринг.

5.3.6. Ҳисобга олиш ёзувининг шу жумладан, логин, парол, шахсий кабинет, шахсий ва бошқа маълумотлар махфийлигини (сирини) таъминлаш учун барча чораларни кўриш.

5.3.7. Махфий маълумотларнинг ҳар қандай тарзда ошкор қилиниши ва бунинг натижасида Тўлов ташкилотига етказилган барча зарарлар учун жавобгар бўлиш.

5.4. Тўлов ташкилотининг мажбуриятлари:

5.4.1. Ушбу Шартнома шартларини лозим даражада бажариш.

5.4.2. Масофавий хизмат кўрсатиш сервисларида хавфсиз алоқа каналини ташкил қилиш.

5.4.3. Ҳодисаларни қайд этишнинг тегишли дафтарларини юритиш, сақлаш ва таҳлил қилиш имкониятига эга бўлиши;

5.4.4. Алоқа сеанси доирасида Интернет тармоғи орқали Фойдаланувчининг махфий маълумотларини шифрланган шаклда алмашишни амалга ошириш.

5.4.5. Операцияларга доир таваккалчиликларни ҳамда Хизматларни кўрсатиш чоғида хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ таваккалчиликларни камайтириш ва назорат қилиш чоралари сервисини таъминлаш.

5.4.6. Хизматдан фойдаланган ҳолда қайта ишланадиган маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажариш.

6. Кафолатлар ва тарафларнинг жавобгарлиги

6.1. Тўлов ташкилоти ва Фойдаланувчи ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

6.2. Тўлов ташкилоти Фойдаланувчи олдида фақат Шартнома шартларига мувофиқ Фойдаланувчининг буюртмаси асосида Хизмат айби билан хизмат кўрсатиш муддатларини бузганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин, кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня кўринишида жавобгар бўлади..

6.3. Тўлов ташкилоти қуйидаги ҳолларда Фойдаланувчининг зарарлари учун жавобгар бўлмайди:

6.3.1. Хизматни ишлашини таъминловчи кўчма қурилмалар, мобил иловалар, веб-сайт ва (ёки) бошқа дастурий маҳсулотларнинг ишида Тўлов ташкилотига боғлиқ бўлмаган хато ва (ёки) узилишлар келиб чиққанда.

6.3.2. Фойдаланувчида Хизматни ишлашини таъминловчи кўчма қурилмалар, мобил иловалар, веб-сайт ва (ёки) бошқа дастурий маҳсулотлар платформаларига вақтинча кириш имконияти бўлмаганда.

6.3.3. Фойдаланувчининг айби билан учинчи шахслар ноқонуний ҳаракатлар қилганида.

6.3.4. Маблағлар Фойдаланувчининг айби билан нолойиқ қабул қилувчиларга ўтказиб берилганда.

6.4. Фойдаланувчи қуйидаги бирор-бир ҳаракатларни қилмасликка кафолат беради:

6.4.1. Тўлов ташкилотига, Ҳамкорка ёки бошқа жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказиш. Ушбу Шартнома шартлари бузилган тақдирда, Фойдаланувчи бундай зарарнинг моҳияти ва миқдоридан қатъи назар, ушбу ҳаракатлар натижасида етказилган зарарни Тўлов ташкилотига қоплаш мажбуриятини олади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

6.4.2. Хизматга зарар етказган вируслар ва бошқа зарарли дастурларни яратиш, улардан фойдаланиш ва тарқатганлик учун ҳамда ушбу Шартнома шартлари бузилган тақдирда, Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

6.5. Фойдаланувчи томонидан аксинча ҳолат исботланмаса, унинг кўчма қурилмалари, мобил иловалари, компьютер техникаси, шунингдек, бошқа дастурий маҳсулотларидан, шу жумладан, Хизматда Фойдаланувчи сифатидан рўйхатдан ўтганидан сўнг профили ва шахсий кабинетидан фойдаланилган тақдирда, ҳар қандай ҳаракатлар у томонидан бажарилган деб ҳисобланади.

6.6. Фойдаланувчига Хизматдан тижорат мақсадларида фойдаланиш, шу жумладан, аҳолидан товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўлов олиш нуқталарини ташкил этиш қатъиян ман этилади. Ушбу шартнома шартлари бузилган тақдирда, Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгар бўлади.

6.7. Фойдаланувчи товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловлар, пул ўтказмалари ва (ёки) пул маблағларини кирим қилиш бўйича ҳар қандай тўловлар Фойдаланувчининг шахсий хоҳиш иродаси эканлигини тан олади, бунинг учун у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ якка ўзи жавобгарликни зиммасига олади.

6.8. Тўлов ташкилоти Хизмат ва унинг алоҳида имкониятлари ва (ёки) элементлари хатоларсиз эканлигига ва Фойдаланувчи кутганидай ишлашига кафолат бермайди. Хато ва (ёки) камчиликларнинг мавжудлиги, шу жамладан, бундай хато ва (ёки) камчиликларнинг Фойдаланувчи мобил қуримасида ёхуд бошқа ускунасида узилишлар ёки Хизмат ва (ёки) унинг алоҳида имконтиятлари ва (ёки) элементларининг ишламаслигига олиб келиши Фойдаланувчи мобил қуримаси ёхуд бошқа ускунасини алмаштириш, қайтариб бериш ёки таъмирлаш учун асос ҳисобланмайди.

6.9. Фойдаланувчи унинг мобил қурилмаси ёки бошқа ускунаси Хизматнинг алоҳида функциялари ва (ёки) элементларини қўллаб-қувватламаслиги мумкинлиги ҳақида хабардор қилинган ва бунга розилигини билдиради.

6.10. Тўлов ташкилоти Фойдаланувчининг профилида ва (ёки) шахсий кабинетида жойлаштирилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар эмас ва бундай маълумотларни жойлаштирувчи субъект ҳисобланмайди.

6.11. Фойдаланувчи ўзининг мобил қурилмаси ва (ёки) бошқа ускуналари, шахсий кабинети, Хизматда ишлатиладиган логин ва (ёки) парол ёрдамида бажарилган барча ҳаракатлар учун жавобгар ҳисобланади.

6.12. Агар ушбу Шартномада ёки бошқа келишувларда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Тўлов ташкилоти Фойдаланувчи ва Ҳамкорлар ўртасида тузиладиган олди-сотди, ишлар, хизматлар кўрсатиш ёки бошқа битимларда тараф ҳисобланмайди. Шу муносабат билан Тўлов ташкилоти қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланмайди:

6.12.1. Битимнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун, унинг шартларига таъсир кўрсатмайди, уни тузиш, бажариш ёки бекор қилишнинг оқибатлари, шу жумладан, бундай битим бўйича маблағларни қайтариш масаласи учун ҳам жавоб бермайди.

6.12.2. Агар Тўлов ташкилотининг мажбуриятлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилган бўлса, Фойдаланувчининг олдида Ҳамкорнинг мажбуриятлари, шу жумладан, товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича.

6.13. Фойдаланувчи хавфсизлик бузилганлиги ва учинчи шахслар Фойдаланувчининг профилига ва (ёки) шахсий кабинетига рухсатсиз кирганлиги ҳақидаги барча ҳолатлар тўғрисида дарҳол Тўлов ташкилотини хабардор қилади, бу ҳақида ўз вақтида хабар берилмаган тақдирда, Фойдаланувчи унинг профили ёки шахсий кабинети орқали амалга оширилган ҳаракат, ҳаракатсизлик ва (ёки) бунинг оқибатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

7. Шартнома баҳоси ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

7.1. Тўлов ташкилоти кўрсатиладиган хизматлар учун Фойдаланувчидан воситачилик ҳақи ундиради.

7.2. Хизматдан фойдаланганлик учун воситачилик ҳақи Тўлов ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм”да белгиланади.

7.3. Фойдаланувчи Хизматда тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқариладиган пластик карта орқали амалга оширилади.

7.4. Хизмат аванс тўловларини қабул қилиш бўйича фаолият кўрсатмайди.

7.5. Хизматда тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича харажатлар Фойдаланувчининг зиммасига юклатилади.

7.6. Тўлов ташкилоти Фойдаланувчига Тарифлар тўғрисидаги ахборотни тўлов хизматлари кўрсатилишидан олдин тақдим қилади.

7.7. Тўлов ташкилоти Фойдаланувчининг фармойишисиз тўловни бошлашга ҳақли эмас.

7.8. Тўлов ташкилоти хизматлар учун воситачилик ҳақи бўйича Тарифларни иловага мувофиқ белгилайди.

7.9. Хизмат Опратори Ҳамкорнинг манфаатларида ҳаракат қилиш, Фойдаланувчининг фармойиши билан унга пул ўтказмалари ўтказиш, шунингдек, Ҳамкорка тўловлар тўғрисида ахборот бериш ваколатига эга эканлигига кафолат беради.

7.10. Фойдаланувчи Тўлов ташкилотига ўз ҳисобидан Ҳамкор фойдасига тўловни амалга ошириш учун пул ўтказмаси миқдорини кўрсатган ҳолда фармойиш юборади.

7.11. Тўловлар ёки бошқа операцияларни амалга ошириш электрон шаклда ёки қоғозда қуйидаги хабарнома олинган пайтдан якунланган ҳисобланади:

а) Фойдаланувчи томонидан тўлов муваффақиятли якунланганлиги тўғрисида;

б) Ҳамкор томонидан пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида.

7.12. Фойдаланувчининг ҳисобида керакли маблағ бўлмаса, тўловлар ёки бошқа операциялар амалга оширилмайди ва у Тўлов ташкилотидан тегишли хабарнома олади.

8. Махфийлик ва хавфсизлик

8.1. Тўлов ташкилоти ва Фойдаланувчи Хизматдан ва (ёки) унинг алоҳида элементларидан фойдаланилиши муносабати билан алмашиниладиган, шунингдек, Хизматдан фойдаланиши муносабати билан Фойдаланувчига маълум бўлган ахборотни чиқиб кетиши, ошкор этилишидан ҳамда унга рухсатсиз кирилишидан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўришлари шарт.

8.2. Фойдаланувчи ўзининг ва бошқа маълумотларнинг, шу жумладан, аутентификация маълумотларининг ва тақдим этилган пин-коднинг махфийлигини ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоялашни таъминлаш учун мустақил равишда зарур чораларни кўриши шарт.

8.3. Агар, Фойдаланувчининг айби билан Тўлов ташкилотининг махфий маълумотлари чиқиб кетган ва (ёки) ошкор қилинган ш ва (ёки) ошкор қилиш ва (ёки) уларга рухсатсиз кириш содир бўлган бўлса, Фойдаланувчи бундай зарарнинг моҳияти ва (ёки) миқдоридан қатъи назар, ушбу ҳаракатлар натижасида етказилган зарарни Тўлов ташкилотига қоплаш мажбуриятини олади.

8.4. Фойдаланувчи ўз маълумотларини учинчи шахсларга узатганлиги, уларга Хизматдаги ҳисобварағига киришга рухсат берганлиги ёки бошқа ҳаракатларни тақдим этганлиги, шу жумладан, Тўлов ташкилоти томонидан тақди этилган паролни ўз вақтида ўзгартирмаганлиги натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар учун Тўлов ташкилоти Фойдаланувчи олдида жавобгар эмаслигини тан олади.

8.5. Тўлов ташкилоти Фойдаланувчига тегишли ахборотга нисбатан махфийликка риоя қилиши, мазкур Шартномани бажариш муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган унинг шахсига доир маълумотларни очмаслиги ва тарқатмаслиги лозим, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

а) бундай ахборот очиқ бўлганда, шунингдек, Фойдаланувчининг талаби ёки истаги билан очиқланган бўлганда;

б) ахборот мазкур Шартномани бажариш учун зарур бўлган ҳажмда учинчи шахсларга тақдим этилиши лозим бўлганда;

в) ахборот Ўзбекитон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши ёки очиқланиши шарт бўлганда.

8.6. Фойдаланувчи мазкур мазкур шартномани имзолаш орқали Тўлов ташкилотига мазкур шартнома доирасида тўлов хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ мажбуриятларини амалга ошириш учун ўзининг шахсига доир маълумотларидан фойдаланишига ҳамда уларни тўлов хизматлари кўрсатиш доирасида учинчи шахсларга ошкор қилишига ўз розилигини билдиради.

9. Хизмат маҳсулотидан фойдаланиш ҳуқуқи

9.1. Хизмат ва унинг алоҳида элементларига (шу жумладан, матн, дизайн элементлари, график тасвир, видео, иллюстрациялар, маълумотлар базаси, ЭҲМ учун дастурлар, дастурий код, мусиқа, овоз ва бошқа объектлар) мутлақ ҳуқуқлар Тўлов ташкилотига тегишлидир.

9.2. Фойдаланувчига Хизматдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқ фақатгина мазкур Шартнома асосида тақдим этилиши мумкин. Тўлов ташкилоти мазкур Шартномани ижро қилиш мақсадида Фойдаланувчига Хизматга киришга бўлган номутлақ ҳуқуқни текин тақдим этади.Фойдаланувчига Хизматга ва (ёки) унинг алоҳида элементларига бирор-бир кўринишдаги мулк ҳуқуқи тақдим этилмайди.

9.3. Фақатгина мазкур Шартнома шартларига, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шу жумладан, интеллектуал мулк, шартномавий мажбуриятлар, шахсга доир маълумотлар соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, Тўлов ташкилотининг ички ҳужжатларига мувофиқ Хизматдан фойдаланиш ва унга кириш мумкин. Мазкур Шартномада бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларидан тўғридан-тўғри келиб чиқмаса, Тўлов ташкилоти Хизматга нисбатан барча ҳуқуқларни ўзида сақлайди.

9.4. Фойдаланувчига Хизмат ва (ёки) унинг алоҳида элементларини ижарага, лизингга бериш, шунингдек, учинчи шахслар фойдасига бошқа ҳаракатлар (сублицензия бериш, бегоналаштириш, шунингдек, ўзгартириш, қўшимча қўшиш, модификация қилиш, мослаштириш, қайта кодлаш, ўтказиш ва бошқалар) бажариш таъқиқланади

9.5. Фойдаланувчининг Хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи Хизматдан фойдаланиш жараёнида тақдим этиладиган ёки фойдаланиш мумкин бўлган қўшимча компонентларни янгилаш, қўшишга нисбатан татбиқ этилади. Ушбу Шартнома доирасида интеллектуал мулк объектларидан фақат Хизматнинг функционал имкониятларини кўпайтириш ва ундан фойдаланиш орқали шахсий нотижорат мақсадларда фойдаланишга рухсат берилади.

10. Форс-мажор

10.1. Тўлов ташкилоти ва Фойдаланувчи томонидан мазкур шартнома шартлари ва талабларининг бажарилишини имконсиз қилиб қўювчи давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари, урушлар, оммавий тартибсизликлар, эпидемия ва бошқалар каби ҳодисаларининг бевосита ёки билвосита оқибатида пайдо бўладиган енгиб бўлмас кучнинг келиб чиқиши форс-мажор деб тушунилади.

10.2. Агар жавобгарликнинг бажарилмаслиги ушбу Шартномани акцептлашдан олдин олдини олиш ёки олдиндан кўра олинмайдиган форс-мажор ҳолатлари натижасида юзага келган бўлса, Томонлар ўзаро мажбуриятларни бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод қилинади.

10.3. Форс-мажор ҳолатлари унга нисбатан амал қиладиган Томон, бундай ҳолатлар юзага келган ва (ёки) бекор бўлган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай бошқа Томонни, тегишли маълумотларни эълон қилиш орқали хабардор қилиши шарт.

10.4. Хабарномада кўрсатилган форс-мажор ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланиши керак.

10.5. Агар Томон форс-мажор ҳолатларига асосланиб туриб, ушбу Шартноманинг 10.3. ва 10.4.-бандларида назарда тутилган тартибда бундай ҳолатлар юз берганлиги тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилмаган бўлса, бундай Томон ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, ушбу ҳолатларга асосланиш ҳуқуқини йўқотади.

11. Низо ва келишмовчиликлар ҳал қилиш тартиби

11.1. Тўлов ташкилоти ва Фойдаланувчи ўртасида ушбу Шартнома шартларини бажариш билан боғлиқ низолар ёки келишмовчиликлар юзага келганда, Томонлар уларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширадилар.

11.2. Тўлов ташкилоти ва Фойдаланувчи ўртасида низо ва келишмовчиликлар юзага келганда, ушбу Шартнома бўйича хизматлар кўрсатиш улар тўлиқ ҳал этилгунга қадар тўхтатилади.

11.3. Агар низо ёки келишмовчиликлар музокаралар йўлили билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Тўлов ташкилотининг жойлашган жойидаги тегишли судда кўриб чиқилади.

12. Шартномани амал қилиш муддати ва бекор қилиш тартиби

12.1. Ушбу Шартнома Фойдаланувчи томонидан унинг шартлари қабул қилинган (акцептланган) пайтдан бошлаб кучга киради ва номаълум муддатга ёки унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

12.2. Фойдаланувчи Хизматдаги профилини ва шахсий кабинетини ўчириб, ушбу Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.

12.3. Фойдаланувчи томонидан ушбу Шартноманинг мажбуриятлар, махфийлик, Хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари, жавобгарлик тўғрисидаги талаблари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талаблари бузилган тақдирда, Тўлов ташкилоти мазкур Шартномани, уни бекор қилишдан камида уч кун олдин ёзма ва (ёки) электрон шаклда хабардор қилиш орқали бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга

12.4. Агар Фойдаланувчи 60 кун давомида Хизматдан фойдаланмаса, Тўлов ташкилоти Фойдаланувчининг шахсий кабинетига киришни блокировка қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Шахсий кабинетни блоклашдан чиқариш учун Фойдаланувчи Хизматда қайта аутентификациядан ўтиши лозим.

13. Якунловчи қоидалар

13.1. Фойдаланувчининг барча хабарномалари ва мурожаатлари, шунингдек, унинг ҳар қандай маълумотларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, Фойдаланувчининг Хизматдаги шахсий кабинети орқали электрон ҳужжатлар кўринишида ёки қоғозли ҳужжат шаклида Тўлов ташкилотига юборилади.

13.2. Тўлов ташкилоти ва Фойдаланувчи ушбу Шартномада тартибга солинмаган барча масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қилишади.

13.1. Ушбу Шартнома Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади, талқин қилинади ва ишлатилади.

Тўлов ташкилотининг реквизитлари

“NATIONALPAY” МЧЖ

Манзил: 220803, Хоразм вилояти Хонқа тумани, Мадир, Илғор маҳалласи

Х/р: 2020 8000 9053 8384 3001

Мирабадский цифровой филиал АКБ УНИВЕРСАЛБАНК

МФО: 01186

СТИР: 308453284

ОКЭД: 63120

Тел:+998 55 602-27-27

+998 99 504-27-27

e-mail: milliypay@gmail.com